Боливияда «Эл-Ниньо» табиат ҳодисаси ўтган йилнинг ноябрь ойидан буён 19 кишини ҳаётдан олиб кетди, 60 мингдан ортиқ оиланинг мулкига зиён етказди. Бу ҳақда Жанубий Америка мамлакати мудофаа вазири Рейми Феррейра баёнотига таяниб, «РИА Новости» хабар беради.
«Бугунги кунга келиб ҳодиса натижасида 19 киши ҳалок бўлган. 60 мингга яқин оила жабрланган, 30 минг гектар қишлоқ хўжалик ери ва 15 мингдан кам бўлмаган қорамол йўқ бўлган», — деб таъкидлади вазир.
Охирги кунларда қурбонлар сони уч кишига ортган. Уларни Ла-Пас департаментидаги сув оқими оқизиб кетган.
Табиий офат оқибатида энг кўп Ла-Пас, Кочабамба, Чукисака ва Санта-Крус департаментлари жабрланган.
Изоҳ (0)