Германиянинг Берлин шаҳрида енгил автомобилнинг портлатилиши оқибатида унинг ҳайдовчиси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Meduza хабар беради.
Полиция машинага портловчи қурилма жойлаштирилганлигини тасдиқлади.
Портлашдан сўнг дарҳол маҳаллий аҳолига кўчага чиқмаслик, деразаларни очмаслик, балконларга чиқмаслик ва автомобилга яқинлашмаслик тавсия этилди.
Кейинроқ полиция машина бошқа таҳдидни юзага келтирмаслигига ишонч ҳосил қилгач, тақиқ бекор қилинди.
Изоҳ (0)