Бир гуруҳ фаоллар томонидан Ўзбекистондаги ҳайдовчилик маданияти сифатини оширишга қаратилган «Сени кутишяпти! Тезликни оширма» номли ижтимоий лойиҳа тайёрланди. Бу ҳақда Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳида хабар қолдирилган.«Мазкур лойиҳадан кўзланган мақсад — ҳайдовчиларни тезлик меъёрларига риоя этишга чақиришдир. Лойиҳа доирасида долзарб мавзудаги билбордларни тайёрлаш режалаштирилган», — дейди лойиҳа ташкилотчиларидан бири Дамир Усмонов.
Мазкур ташаббус «Водители Ташкента» гуруҳи аъзолари томонидан маъқулланган ва олқишланган. «Ғояга гап йўқ! Ўзбекчасини ҳам тайёрлаш эсдан чиқмасин», — деб ёзган фойдаланувчилардан бири.«Сени кутишяпти!». Ўзбекистонлик фаолларнинг йўлдаги тезлик чекловига риоя этишга қаратилган лойиҳаси
×
Изоҳ (0)