Россиянинг Ростов-на-Дону шаҳрида минорали краннинг қулаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ФВВ ҳудудий бошқармаси вакилининг маълумотига таяниб, «РБК» хабар беради.
ФВВнинг аниқлик киритишича, ҳодиса оқибатида кранчи ҳалок бўлган. Бундан ташқари, краннинг қулаши натижасида иккита енгил автомобилга зарар етган.
Ҳозирги пайтда кран қулаган ҳудудда транспорт ҳаракати тўхтатилган. Полиция ходимлари юз берган ҳодиса вазиятларини аниқлаштирмоқда.
Изоҳ (0)