12 март, шанба куни Чехиянинг Либерец шаҳрида жойлашган Home Credit Arena спорт мажмуасида Night of Warriors IX аралаш жанглар кечаси ўтказилди, деб хабар беради «Sports.uz».
Кечанинг асосий баҳсида аралаш жанглар санъати (MMA)нинг Жаҳон кикбокс тармоқлари (WKN) талқини бўйича -84 килограмм вазн тоифасида халқаро чемпион номи учун ўзбекистонлик Маҳмуд Мурадов (7 ғалаба, 5 таси нокаут) чехиялик Томаш «Тор» Кужелга (25 ғалаба, 21 таси нокаут) қарши рингга кўтарилди.
5 дақиқадан иборат 3 раундлик жангда Маҳмуд Мурадов ҳакамларнинг қарорига кўра ғолиб деб топилди ва -84 килограмм вазн тоифасида WKN’нинг халқаро чемпионига айланди.
Изоҳ (0)