«Галатасарой» клуби ҳамда Туркия терма жамоаси ҳужумчиси Умут Булутнинг отаси Анқарадаги теракт оқибатида вафот этганлар орасида экани маълум бўлди. Бу ҳақда CNN-Turk’га таянган ҳолда «ТАСС» хабар беради.
Анқарада 13 март, якшанба куни автомобиль портлатиб юборилди. Сўнгги маълумотларга кўра, юз берган портлаш оқибатида 37 киши ҳалок бўлди, 125 киши жабрланди. Теракт шаҳарнинг бир нечта банк, метро станцияси, автобус бекати ва хиёбон жойлашган қисмида юз берган.
Умут Булут 2012 йилдан буён «Галатасарой» жамоасида тўп суриб келмоқда. 15 март куни 33 ёшини қаршилайдиган футболчи фаолияти давомида 194 та гол киритишга муваффақ бўлган. Шулардан 10 таси Туркия терма жамоаси сафида киритилган. У икки карра Туркия чемпиони ва уч карра Туркия Кубоги соҳиби ҳисобланади.
Изоҳ (0)