Москвада 13 март, якшанба куни Масленицанинг (қишни кузатиш байрами) охирги куни муносабати билан Гиннеснинг Рекордлар китобига киритишга лойиқ қуймоқ пиширилади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
Қуймоқ «Эрмитаж» боғида тайёрланади. Деярли ўн йил давомида Россиянинг турли шаҳарларида диаметри уч метрга тенг қуймоқни тайёрлаш учун уринишлар муваффақиятсизликка учраган. Бундай қуймоқни йиртиб қўймасдан ағдаришга ҳеч ким эриша олмаган.
«Бу йил рекорд учун курашга Москва ҳам қўшилган. Биз қуймоқни ноодатий усул билан тайёрлаймиз. Бу жуда қизиқарли бўлади», — деб ваъда қилмоқда ташкилотчилар.
Бундай қуймоқни тайёрлаш учун зарур бўлган тованинг вазни 800 килограммни ташкил этиб, у кран ёрдамида ўрнатилиши маълум қилинмоқда.
Изоҳ (0)