Англиянинг «Манчестер Юнайтед» жамоаси бош мураббийи Луи ван Гал ўз режаси иш бераётганини таъкидлаб ўтди. Бу ҳақда «Uff.uz» хабар қилмоқда.
«Менинг режам иш бермоқда, деб ўйлайман. Гарчи биз оғир вазиятда қолган ва ҳар доим ҳам яхши натижага эришмаётган бўлсак-да, менинг режам ишлаяпти. Биз чемпион бўлиш даражасида яхши ўйнамаяпмиз, аммо ҳали Европа Лигаси ёки Англия Кубогида ғолиб чиқишимиз мумкин. Яна кўп нарсалар борки, улар учун ҳам курашса бўлади. ‘Ливерпул’га қарши етарли даражада яхши ўйнай олмаганимизни тан оламан, аммо биз бутун мавсум давомида бундай ўйнаганимиз йўқ. Биз яхши ўтказган ўйинлар ҳам бўлди», – дейди ван Гал.
«‘Мидтьюлланд’га қарши кечган дастлабки баҳсдан сўнг матбуот мени истеъфога чиқаришга улгурган эди. Лекин биз жавоб ўйинида рақибни енгган эдик. Балки ‘Ливерпул’га қарши кечадиган жавоб ўйинида ҳам шундай бўлар, – дея фикрига якун ясади голландиялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Юнайтед» Европа Лигаси чорак финал дастлабки ўйинида сафарда «Ливерпуль» меҳмони бўлиб, 0:2 ҳисобида мағлубиятга учраган эди.
Изоҳ (0)