Англиянинг «Манчестер Юнайтед» жамоаси бош мураббийи Луи ван Гал танқидларга сира эътибор бермаслигини айтиб ўтди, деб хабар беради «Uff.uz».
«Мен доим ўзимга керакли тарзда баҳо бераман, шунинг учун танқид мен учун муаммо эмас. Аммо, ҳозир бу масалани муҳокама қилишни истамайман. Биз Англия Кубоги ёки Европа Лигасида ғалаба қозониб, бу мавсумни қутқариб қолишимиз мумкин. Яна бир вариант — Англия чемпионатида биринчи тўртликдан жой олиш. Буни амалга ошириш жуда қийин бўлса-да, бунинг имкони бор. Мени уч ойдан буён ишдан ҳайдашмоқда, аммо жамоам ҳамон учта турнирда иштирок этмоқда», — дейди Луи ван Гал.
Мавзуга оид:
Изоҳ (0)