Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин АҚШнинг Индиан-Уэллс шаҳрида старт олган Masters туркумидаги BNP Paribas Open теннис турнирининг биринчи даврасидаёқ мағлубиятга учради. Бу ҳақда деб хабар беради «Sports.uz».
29 ёшли ўзбекистонлик теннисчи илк даврада АҚШ вакили Денис Кудлага қарши кортга чиқди. Бир соату 37 дақиқа давом этган беллашувда Истомин 3:6, 6:2, 1:6 ҳисобида рақибига имкониятни бой берди ва мусобақа билан хайрлашди.
Таққослаш учун, Денис Истомин ATP рейтингида 73, америкалик теннисчи эса 66-поғонани эгаллаб турибди.
Мусобақанинг иккинчи даврасида Денис Кудла германиялик Филипп Кольшрайберга қарши баҳс олиб боради.
«Оламспорт»нинг маълум қилишича, ушбу турнирнинг мукофот жамғармаси 7 миллион 37 минг 595 долларни ташкил қилади. Биринчи даврада кортга чиққан теннисчилар 11 минг 970 доллар мукофот пули ҳамда 10 рейтинг очкосига эга бўлади. Мусобақа ғолиби эса 1 миллион 28 минг 300 доллар ҳамда 1000 рейтинг очкосига эга бўлади.
Изоҳ (0)