АҚШнинг Нью-Мексико штатида 10 март куни маҳбусларни ташиш учун мўлжалланган фургондан қочиб кетган икки нафар хавфли жиноятчидан бири Альбукерке шаҳрида 11 март, жума куни ҳибсга олинди. Бу ҳақда маҳаллий ҳукумат расмий вакиллари маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар беради.
Маълум қилинишича, гап қотиллик учун ҳукм қилинган 32 ёшли Жозеф Круз ҳақида бормоқда. У ҳукуматдан икки суткага яқин яширинишга муваффақ бўлган.
Қочиб кетган иккинчи жиноятчи 29 ёшли Лайонела Клони қидириш ишлари давом этмоқда. У қуролли ўғрилик, полициячига ҳужум қилиш ва бошқа жиноятларда айбдор деб топилган.
Круз ва Кло қочиб кетгандан кейин ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари улар ҳақидаги маълумот учун ўн минг доллар миқдоридаги мукофот белгилади. Улар машинадан қандай қилиб чиқиб кетганлиги маълум қилинмади. Ҳодиса жиноятчиларни бир қамоқхонадан бошқасига ташиш вақтида содир бўлган.
Изоҳ (0)