Япониядаги «Фукусима» атом электр станциясининг оператор компаниялари радиоактив сувнинг сизиб чиқиши билан боғлиқ муаммони ҳал этиш учун тўрт йил вақт керак бўлишини маълум қилди. Бу ҳақда The Daily Telegraph нашри маълумотига таяниб, «Интерфакс» хабар беради.
Ҳажми 760 минг тоннадан ортиқ бўлган ифлосланган сувнинг сизиб чиқиши АЭСни фойдаланишдан чиқаришдаги бош муаммога айланди. «Фукусима-1» АЭСнинг оператор компанияси Tokyo Electric Power Company реакторлар атрофидаги барча зарарли сувни йиғиш ва қайта ишлаш учун тўрт йил керак бўлишини тасдиқлади. Сизиб чиқиш хавфини бартараф этиш 2020 йилга режалаштирилмоқда.
Ҳозирги пайтда станция оператори ерости инфильтрациясини сезиларли даражада қисқартиришга эришганлиги таъкидланмоқда.
Изоҳ (0)