АҚШ НАТОнинг Европадаги ҳарбий машғулотлари вақтида ядровий қурол тарқатмаслик бўйича келишув шартларини бузмоқда. Бу ҳақда Россия ТИВ ядровий қуролни тарқатмаслик ва назорат қилиш департаменти раҳбари Михаил Ульянов баёнот берди, деб ёзади Meduza.
Ульяновнинг сўзларига кўра, келишув ядровий қуролга эга давлатлар бундай турдаги қурол-аслаҳаларни бошқаларга тўғридан-тўғри ёки билвосита етказишини тақиқлайди. Ядровий арсенали йўқ давлатлар, ўз навбатида, қуролни қабул қилмаслиги талаб этилади. Аммо, россиялик дипломатнинг уқтиришича, НАТОнинг Европадаги қўшма ҳарбий ўқув машғулотларида ядровий қуролга эга бўлмаган давлатлар учувчилари ядровий заряд ташувчи самолётларни бошқаришни ўрганади ҳамда қурол қўллаш кўникмасини ҳосил қилади.
Шунингдек, ТИВ вакили, келишувга биноан, АҚШ ўтказаётган ядровий қуроллар модернизациясига ижозат берилишини, аммо олиб борилаётган ишлар кўлами хавотирга солаётганини таъкидлаб ўтди.
Изоҳ (0)