Кеча, 10 март куни ёшлар лигасининг 2-тур учрашувларига старт берилди. Унда Муборакнинг «Машъал» ёшлар жамоаси Бекободнинг «Металлург» ёшларига қарши майдонга чиқди. Бу ҳақда «Машъал» клуби матбуот хизматига таяниб, «Stadion.uz» хабар беради.
Учрашувнинг 4-дақиқасида «Машъал» аъзоси Ихтиёр Тошпўлатов ҳисобни очишга эришди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда Шоҳрух Достонов ҳисобни оширишга муваффақ бўлди – 2:0.
Учрашувнинг 86-дақиқасида Марадона Сафаров маҳорати эвазига ҳимоячиларни ортда қолдирди ва «Машъал»нинг учинчи голига муаллифлик қилди. Орадан бир дақиқа ўтиб Марадона Сафаров яна бир бор гол киритиб, жамоасининг йирик ғалабасига ўз ҳиссасини қўшди.
«Машъал» ёшлари 3-турни сафарда, «Бунёдкор» ёшларига қарши ўтказади.
Ёшлар лигаси, 2-тур
Изоҳ (0)