Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ҳамда «Олмалиқ» клуби аъзоси Константин Свиридов Ўзбекистоннинг 2015 йилдаги энг яхши футзалчиси деб тан олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.
«Олмалиқ» таркибида 2015 йилда Ўзбекистон чемпионига айланган Свиридовга йилнинг энг яхши футзалчиси учун аталган махсус соврин Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритгани ҳамда Осиё чемпионатининг кумуш медаллари соҳибига айланганлиги муносабати билан ўтказилган тақдирлаш маросими давомида топширилди.
Маълумот учун, Константин Свиридов Тошкентда ўтказилган футзал бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилиб, терма жамоанинг энг яхши ўйинчиларидан бири сифатида эътироф этилди.
Изоҳ (0)