Ҳиндистоннинг Космик тадқиқотлар ташкилоти келгуси молиявий йилда (2016 йил апрель — 2017 йил март) Ер орбитасига 25 та чет эл сунъий йўлдошини учиради. Бу ҳақда Ҳиндистон парламенти расмий маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар беради.
Қурилмаларни орбитага PSLV сериясидаги ташувчи ракета чиқариши керак бўлади. Тегишли шартномалар АҚШ, Жазоир, Канада, Германия, Япония ва Малайзия билан имзоланган.
Ҳиндистонда чет эл сунъий йўлдошларини учириш учун Космик тадқиқотлар ташкилотининг тижорат бўлинмаси Antrix Corporation жавоб беради. Компания аллақачон 21 мамлакатнинг 57 та сунъий йўлдошини учириб, 100 миллион доллар даромад қилган.
Изоҳ (0)