Халқаро Франкофония ташкилотига аъзо ва кузатувчи давлатларнинг Тошкентдаги элчихона ва ваколатхоналари жорий йилнинг 18 март куни биргаликда Франкофония байрамини нишонлайди. Бу ҳақда Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Ўзбекистон Миллий университети билан ҳамкорликда ташкил этилаётган байрам физика факультети биносида соат 14:00 да бошланади. Француз тили ўқитувчилари, талабалар ва француз тили ихлосмандлари Болгария, Миср, Франция, Грузия, Чехия, Руминия, Швейцария ва Украина элчихоналари ташкил этган кўргазмаларни томоша қилишлари мумкин бўлади.
Байрам давомида, 17—18 март кунлари Франкофонияга бағишланган турли-туман ўйинлар ва танловлар ташкил этилади.
Изоҳ (0)