Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг фикрича, жамоанинг муваффақияти учун айни дамда кўп нарса етишмаяпти. Бу ҳақда «Чемпионат» хабар бермоқда.
«Бизга ҳамон кўп нарса етишмаяпти: барқарорлик, омад ва ғалабага бўлган ирода. Шунга қарамай, ҳозирда тўғри йўлдан кетяпмиз. Мухлисларга келадиган бўлсак, уларнинг қўллаб-қувватлашини ҳис қилиш доимо муҳим», – дейди португалиялик футболчи.
Сўнгги пайтларда 31 ёшли ҳужумчи олиб бораётган ўйини учун бир неча бор танқидга учраган. «Сантьяго Бернабеу» стадионида мухлислар унга ҳатто ҳуштакбозлик ҳам қилган.
Эслатиб ўтамиз, Зинедин Зидан бошчилигидаги жамоа 9 мартга ўтар кечаси ЕЧЛнинг нимчорак финал жавоб ўйинида «Рома»ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, мусобақанинг чорак финалига йўл олди. Испания чемпионатида эса «Реал» жамоаси 60 очко билан турнир жадвалининг учинчи поғонасини эгаллаб турибди.
Изоҳ (0)