КХДР 10 март, пайшанба куни савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Жанубий Корея билан имзоланган барча шартнома ва келишувларни бекор қилиш қарорига келди. Кореяни тинч йўл билан бирлаштириш қўмитасининг баёноти Марказий телеграф агентлиги ахборот каналлари орқали тарқатилди, деб хабар беради «ТАСС».
Ҳужжатда таъкидланишича, расмий Пхеньян Шимолда жойлашган, Жанубий Корея компанияларига тегишли барча мулкларни мусодара қилади. Шунингдек, Жанубий Корея фуқароларининг Кимгансан курорт зонасига барча сафарлари бекор қилинади, Кэсон шаҳридаги қўшма саноат зонаси фаолияти тўхтатилади.
Бу чоралар Жанубий Корея томонидан КХДРга нисбатан ядровий қурол синовлари ўтказилиши туфайли бир томонлама жорий қилинган қўшимча санкцияларга жавобан кўрилмоқда.
Изоҳ (0)