Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида қуролланган жиноятчилар Хитойнинг Huawei телекоммуникациявий гигантининг 40 дан ортиқ ходимини ўмарди. Бу ҳақда Global Times газетаси маълумотига таяниб, «РИА Новости» хабар беради.
Ҳужум 9 март куни туш пайти, ходимлар Ботафого туманидаги ресторанга кирганда содир этилганлиги маълум қилинмоқда. Олти—етти нафар гангстер бинога бостириб кириб, 40 дан ортиқ ходимнинг қимматбаҳо нарсалари, жумладан, телефонлари ва заргарлик буюмларини тортиб олган.
Етказилган зарарнинг жами суммаси маълум қилинмаган. Huawei ходимларидан ҳеч бири жабрланмаган.
Ҳужум ҳақида полицияга хабар берилган ва ХХР бош консулхонаси ҳозирда қўшимча маълумотлар тўпламоқда.
Изоҳ (0)