Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов ва туркиялик Жунайт Чақир Рио–2016 Олимпиада ўйинларининг футбол турнирига сўнгги йўлланмани берувчи АҚШ ва Колумбия олимпия терма жамоалари ўртасидаги учрашувни бошқариб бориши маълум бўлди.
Жорий йилнинг 25 март куни, Колумбиянинг Барранкилья шаҳрида бўлиб ўтадиган дастлабки ўйинни Жунайт Чақир бошқариб боради. 29 март, сешанба куни АҚШнинг Фриско шаҳрида бўлиб ўтадиган жавоб ўйини эса Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бригадасига топширилди.
Колумбия U-23 — АҚШ U-23
25 март, БарранкильяБош ҳакам: Жунайт Чақир (Туркия)
Ҳакам 1-ассистенти: Оркун Оқтош (Тукрия)
Ҳакам 2-ассистенти: Чем Сатман (Туркия)
Тўртинчи ҳакам: Ҳусайин Гочек (Туркия)
Назоратчи: Массимо Бусакка (Швейцария)
АҚШ U-23 — Колумбия U-23
29 март, ФрискоБош ҳакам: Равшан Эрматов (Ўзбекистон)
Ҳакам 1-ассистенти: Абдуҳамидилло Расулов (Ўзбекистон)
Ҳакам 2-ассистенти: Жаҳонгир Саидов (Ўзбекистон)
Тўртинчи ҳакам: Шерзод Қосимов (Ўзбекистон)
Назоратчи: Мануэль Наварро (Швейцария)
Изоҳ (0)