Фижи ҳукумати мамлакатда Зика безгаги вируси билан касалланишнинг биринчи ҳолати қайд этилганлигини маълум қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
Мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Жон Усаматенинг маълум қилишича, Фижи архипелагининг ғарбий оролларидан бирининг фуқароси вирусни юқтириб олган.
Аввалроқ жорий йилда Зика вируси билан касалланиш ҳолатлари бошқа бир қатор кичик орол давлатлар, жумладан, Самоа, Тонга ва Маршалл оролларида, ўтган ҳафта эса Янги Каледонияда ҳам қайд этилган эди.
Изоҳ (0)