«Барселона» жамоаси раҳбарияти «Камп Ноу» стадионини реконструкция қилиш лойиҳаси устида ишлаган архитекторлар ишини намойиш қилди, деб хабар беради «Bigmir.net».
Каталон клуби раҳбарларининг режасига кўра, янгиланган стадион 105 минг (айни дамда 99 минг) мухлисга мўлжалланган бўлади. Реконструкция жараёни жорий йилнинг ёзида бошланиб, 2021 йилга қадар бутунлай якунланиши режалаштирилган. «Камп Ноу»нинг янгиланишига 600 миллион евро сарфланиши кўзда тутилмоқда.
Реконструкция вақтида жамоа бошқа стадионга кўчиб ўтиши талаб этилмайди. Барча қурилиш ишлари асосий ишларнинг узилишисиз амалга оширилади.
Мазкур лойиҳани молиялаштиришнинг бир қисмини стадион номини вақтинча сотиб оладиган ҳомийлар ўз бўйнига олади. Қолган қисмини эса тенг тақсимланган ҳолда кредиторлар ва клубнинг ўзи тўлайди.
Изоҳ (0)