АҚШ Конгресси 8 март куни баллистик ракета синовларини ўтказган Эронга қарши янги чеклов чоралари жорий этилишига эришмоқчи. Қонун ижодкорларининг нуқтаи назарини палата спикери Пол Райан етказди, деб хабар беради «РБК».
У баллистик ракета синовларини АҚШга қарши қаратилган провокация сифатида баҳолаб, уларнинг халқаро қонунчиликка зид келишини алоҳида таъкидлади.
«Санкциялар Эрондаги тузум АҚШ ва унинг иттифоқчиларига қарши йўналтирилган тажовузкор ва иғвогарона хатти-ҳаракатларини бас қилмагунига қадар амал қилмоғи лозим», — деди Райан.
Ўз навбатида, Эрон ракета синовларининг ўз ядровий дастури билан боғлиқ эмаслигини таъкидламоқда.
«Баллистик ракеталар ишлаб чиқиш бўйича дастур ҳеч қачон ядровий қурол етказиш воситалари ишлаб чиқаришга мўлжалланмаган», — деди Эрон ТИВ вакили Ҳуссайн Жобир Ансорий ISNA агентлигига берган интервьюсида.
Изоҳ (0)