АҚШ президентлиги учун кураш олиб бораётганлар қаторида ўзининг шов-шувли ҳам можароли баёнотлари ва баъзан аҳмоқонадек кўринадиган ҳаракатлари билан танилган миллиардер Дональд Трамп ҳам бор.
«Уни, бироз иккиланиб бўлса-да, Россиядаги Жириновский билан қиёслаш мумкин. Лекин сайловчиларга унинг баёнотлари ва ҳаракатлари ёқяпти — бир неча ой аввал уни ҳеч ким ҳисобга олмаётган эди, энди эса: ‘Трамп президент бўлиб қолса-я?’, деб ҳамма хавотирда», — деб ёзади россиялик блогер Илья Варламов.
Трампнинг яна бир эътиборга молик томони — у ўзига тегишли ҳамма нарса энг қиммат ва энг ҳашаматли бўлишини истайди. Масалан, мана шу хабардаги биринчи фотосуратда у оиласи билан бирга акс этган ва бу сурат бирор бир сарой ёки музейда эмас, Трампнинг «оддийгина» хонадонида олинган.
Мазкур «хонадонча»да Трамп турмуш ўртоғи Меланья ва ўғли Бэррон билан бирга истиқомат қилади. Нью-Йоркдаги Trump Tower’нинг юқори уч қаватида жойлашган пентхаус интерьерини 1983 йили дизайнер Анжело Донгия ишлаб чиққан.
Бутун иншоотга мармар ва 24 қиротли олтин билан зеб берилган. Донгиянинг фикрича, «Людовик XIV руҳида»ги интерьер айнан шундай бўлиши керак.
Пентхаус поллари, деворлари ва устунлари мармардан ишланган. Юқорида биллур қандил, орқа фонда эса оқ мармардан ишланган кичик фаввора. Шифтга юнон мифологиясига оид саҳналардан суратлар туширилган.
Ганчлар, лампалар, вазалар, патнислар ва идишлар олтиндан тайёрланган.
Эрос ва Психеянинг бронза ҳайкали олдидаги столчада нархи 15 минг долларлик, боксчи Муҳаммад Алига бағишланган китоб турибди.
Фотосуратлар учун шунчаки столча.
Журналлар учун мўлжалланган столча.
Юнон мифологияси услубидаги болакайларнинг тилларанг ҳайкали.
Меланья Трампнинг офиси. Деворда Ренаурнинг «Ложа» сурати (қанчалик ҳайратланарли бўлмасин, бу ўша асарнинг бор-йўғи нусхаси экан!), диванда эса қимматбаҳо тақинчоқлар билан тўла «Луи Виттон» қутиси.
«Луи Виттон»га яқинлашамиз.
Ҳаммаёқда олтин, ҳар нарса олтин.
Бу пентхаус 100 миллион долларга баҳоланган. «Дональд Трамп Оқ уйга кўчиб ўтишга умид қилмоқда, бироқ у ўзининг Нью-Йоркдаги пентхаусига ‘Алвидо!’, дейишга анча қийналса керак», — деб ёзади The Daily Mail. Тўғри, бу уйнинг кириш эшигига ҳам олтин ва олмос билан зеб берилганидан кейин, хайрлашиш осон бўлмайди, албатта.
Ҳа-я, The Daily Mail Трампнинг хонадони билан таништирувчи қизиқарли гид тайёрлаган.
Трамплар оиласида апелсин шарбати гардишига олтин суви юритилган қадаҳларда тортилади.
Телефон эса, кутилмаганда, жуда оддий ва унга олтин билан зеб берилмаган.
«Людовик XIV руҳида»ги столда рангли қаламлар...
«Америкалик оддий миллиардер мана шундай яшайди. Айтмоқчи, бу ҳали Нью-Йоркдаги энг қиммат квартира эмас», — деб хулоса қилади блогер.
Изоҳ (0)