АҚШ махсус хизматларининг собиқ ходими, қувғиндаги Эдвард Сноуден 7 март, душанба куни Норвегиянинг ПЕН-клуби мукофоти лауреати деб эълон қилинди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Эдвард Сноуден — замонамизнинг Осецкийсидир, — дейилади хабарда. — Сноуден давлатлар томонидан ўз фуқаролари ва бошқа давлатларга нисбатан қўлланган кенг миқёсли халқаро телефон қўнғироқларини кузатиш ва айғоқчилик тизимининг мавжудлиги билан боғлиқ фактни ошкор қилди... Бу мукофот у кўрсатган жасоратнинг эътирофидир».
Карл фон Осецкий номли мукофот Норвегия ПЕН-клуби тарафидан 1994 йилда таъсис этилган. Карл фон Осецкий машҳур аксилфашист ҳамда Гитлер режимининг танқидчиси бўлиб, бунинг учун 1935 йилда Нобель мукофотига сазовор бўлган.
Изоҳ (0)