Сомалида АҚШ дронининг «Аш-Шабоб» террорчи гуруҳи лагерига берган зарбаси натижасида 150 жангари йўқ қилинди. Бу ҳақда Reuters агентлигига асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
«Бу омадли зарба бўлди», — деди Пентагон расмий вакили Жефф Дэвис бу янгилик юзасидан.
АҚШ разведкасининг маълумотларига кўра, гуруҳ кенг миқёсли ҳужумга ҳозирлик кўраётгани аниқланган.
Лагерь Сомали пойтахти Могадишодан 120 километр нарида жойлашган.
Февраль ойининг охирида «Аш-Шабоб» жангариларининг Могадишодаги SYL Hotel меҳмонхонасига уюштирган ҳужуми оқибатида 12 киши ҳалок бўлган эди.
Изоҳ (0)