АҚШ олий суди Apple корпорацияси 2014 йили чиқарилган ҳукм бўйича алданган харидорларга 450 миллион доллар миқдорида товон тўлаб бериши ҳақида қарор чиқарди, деб хабар беради «Hi-Tech Mail.ru».
Apple АҚШнинг бешта энг йирик нашриётлари билан нарх-наво борасида тил бириктирган, бунинг натижасида корпорациянинг онлайн дўконида тақдим этилган барча электрон китобларнинг нархлари бир хил қилиб белгиланган. Бундай нарх-наво сиёсатидан зарар кўрган истеъмолчилар судга мурожаат қилган.
Биринчи суд Apple фойдасига ҳал бўлмади. Биринчи суд қароридан қониқмаган компания вакиллари апелляцияга берди, аммо унда ҳам ютқазди.
7 март куни АҚШ олий суди компаниядан товон ундирилишини белгилаб берди. 400 миллион доллар бадал сифатида харидорларга, 30 миллион доллар юристларга, 20 миллион доллар эса бож тарзида АҚШ ҳукуматига берилади.
Изоҳ (0)