АҚШнинг United Airlines авиакомпаниясига тегишли Boeing-767 йўловчи самолёти Хьюстонда фавқулодда қўнишга мажбур бўлди. Бу ҳақда ABC телекомпаниясига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишча, Хьюстон аэропортидан осмонга кўтарилган ҳаво кемасининг двигателига қушлар кириб кетган, бунинг натижасида Мюнхенга учиши лозим бўлган лайнер Хьюстон аэропортига қайтган.
Самолёт бортида бўлган 184 йўловчидан ҳеч бирига зарар етмаган.
Изоҳ (0)