Унивеститет спорти халқаро федерацияси (FISU) ижроия қўмитаси Швейцариянинг Люцерн шаҳрини Универсиада–2021 қишки ўйинларига мезбонлик қилишини тасдиқлади. Бу ҳақда FISU президенти Олег Матицин «ТАСС»га маълум қилган.
«Люцерн Универсиада–2021 қишки ўйинлари пойтахти деб тасдиқланди», — дейди Олег Матицин.
2021 йилги қишки Универсиада ўйинларига мезбонлик қилиш учун аризаларни қабул қилиш жараёни 2014 йилнинг 1 сентябрида бошланганди. Люцерн шаҳри ушбу мусобақага мезбонлик қилиш истаги ҳақида 2015 йилнинг август ойида маълум қилган.
Жорий йилнинг январь ойида Матицин Беларусь ва Польша биргаликда Универсиадага мезбонлик қилиш учун ариза йўллаши мумкинлигини айтганди, бироқ февраль ойи ўрталарида Люцерн мезбонлик учун ягона номзод экани маълум бўлганди.
Изоҳ (0)