Алексей Леонов номидаги Рус география жамияти сув ости илмий-тадқиқот отряди аъзолари Оқ денгизда муз остига шўнғиш бўйича жаҳон рекордини ўрнатди, деб хабар беради «Интерфакс».
Рус география жамияти Татаристон бўлими матбуот котиби Ирина Садикованинг сўзларига қараганда, сув остида нафас олиш ускунаси синови чоғида россиялик аквалангчилар 102 метр чуқурликка тушган. Бу факт Жак-Ив Кусто жамоаси вакиласи, Бутунжаҳон сув ости фаолияти конфедерацияси Директорлар кенгаши аъзоси Божана Остойич томонидан қайд қилинди.
Рекорд 5 март куни ўрнатилди. Шўнғиш гуруҳи Максим Астахов ва Александр Губиндан иборат бўлди. Шўнғиш вақти 80 дақиқани, сув ҳарорати -1,5 даражани ташкил қилди.
Изоҳ (0)