Россияда нефть-газ конденсати конидаги портлаш оқибатида бир киши ҳалок бўлди, икки киши жабрланди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар беради.
Ҳодиса Ямал Ненецлари мухтор округида Ярудейское нефть-газ конденсати конида юз берган. Маълум қилинишича, геологик қидирув ишларини ўтказиш чоғида портловчи моддалар ишга тушган.
Олинган шикастлар натижасида бир киши воқеа жойида ҳалок бўлган. Икки нафар жабрланганга шифохонадан рухсат берилган. Уларнинг амбулатор тарзда даволаниши белгиланган.
Ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.
Изоҳ (0)