Карст — тоштуз, оҳактош, гипс сингари эрувчан жинслардан тузилган ерларнинг нотекис кўриниши ва хоссаларидир. Карст ўралар эса энг ғаройиб релеф кўринишларидан биридир. TravelAsk’нинг ёзишича, улар карст тоғ жинсларидаги тупроқнинг ерости сувлари таъсиридаги ҳаракати сабаб юзага келади.
Сув таъсирида эриган қатлам чўкишни бошлайди ва оқибатда ўра юзага келади. Бундай ўраларнинг чуқурлиги атиги бир метрдан бошланиб, 100 метрдан ҳам ошиб кетиши мумкин.Қизил кўл, Хорватия
Мазкур ўранинг чуқурлиги 530 метрни ташкил этади. У ерости ғорининг қуббаси қулаши натижасида ҳосил бўлган. Ҳозирда у сиғими 25—30 миллион кубометрлик гўзал кўлга айланган.
Бимма, Уммон
Унча катта бўлмаган мазкур қудуқнинг чуқурлиги 30 метрга тенг. У соф шаффоф сув билан тўлган, остида эса тўғри денгизга олиб чиқадиган 500 метрлик туннел бор, шу сабабли ҳам бу ерда чучук ва денгиз суви аралашади.
Дарвоза, Туркманистон
Мазкур ўранинг бошқа бир номи ҳам бор — «Жаҳаннам дарвозаси». Унинг диаметри тахминан 60 метр, чуқурлиги эса 30 метрга яқин. Бу ерда ер остидан табиий газ отилиб чиқади, уни 1971 йили совет геологлари бир неча кун ёниб, сўнг ўчиб қолади, деган умид билан ёқиб юборган. Бироқ бу ерда ҳали ҳам газ ёняпти.
Сима Гумболдт, Венесуэла
Венесуэладаги ўранинг чуқурлиги 320 метрга етади. Унинг деворлари амалда вертикал бўлгани сабаб, карст тузилма ичида ўзига хос экотизим юзага келган. Бу ерда яшайдиган жониворлар ва ўсадиган ўсимликларни бошқа ҳеч қаерда учратмайсиз.
Сяочжай Тянкен, Хитой
Сайёҳлар орасида ҳаддан ташқари машҳур бўлган Сяочжай Тянкенни «Осмон тешиги» деб ҳам аташади. Бу Ер сайёрасидаги энг чуқур карст ўра — унинг чуқурлиги 660 метрни, эни эса 530 метрни ташкил этади. Ёмғирлар мавсуми бошланиши билан бу жой янада мафтункор кўриниш олади.
Ўра кўламини янада аниқроқ ҳис қилиш учун уни, масалан, Boeing 747 лайнери билан таққослаб кўриш мумкин.
Катта мовий туйнук
Ideaл даражадаги айлана кўринишидаги мазкур карст ўра Жак-Ив Кусто томонидан кашф этилган ва сувостида сузиш учун тавсия этилган энг яхши 10 макондан бири ҳисобланади.
Изоҳ (0)