Шу йилнинг 12—13 март кунлари «Туркистон» санъат саройида Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган миллий ҳунармандчилик кўргазма-ярмаркаси бўлиб ўтади. Бу ҳақда кўргазма ташкилотчилари «Дарё» нашрига маълум қилди.
Бу кўргазмада Ўзбекистоннинг барча вилоятларидан ташриф буюрадиган уста-ҳунармандлар ўзларининг ажойиб ижод маҳсулотларини намойиш қилади.
Кўргазмада Марғилон шоҳи матолари ва адраслари, Шаҳрихоннинг машҳур дамашқий пичоқлари, Самарқанд усталарининг зардўзи ва патдўзи услубидаги либос ва уй-рўзғор буюмлари, Тошкент ва бухоролик заргарларнинг миллий услубдаги заргарлик маҳсулотлари ва бошқа кўплаб ажойиб миллий совға ва эсдалик буюмларини энг арзон чегирмали нархларда харид қилиш мумкин.
Кўргазма соат 10:00 дан 18:00 гача давом этади. Кириш бепул.
Изоҳ (0)