Бугун, 5 март куни супероғир вазн тоифасида Жаҳон бокс ассоциацияси (WBA)нинг мунтазам чемпиони ҳисобланган ўзбекистонлик Руслан Чагаев австралиялик Лукас Браунга қарши жанг ўтказади. Бўлажак жанг олдидан ўзбекистонлик боксчи барча 12 раундга ҳозирлик кўрганини айтиб ўтди, деб хабар беради «ТАСС».
«Спорт формам яхши, жангга тайёрман. Энг яхши боксни намойиш қилишга ҳаракат қиламан. Брауннинг катта гавдаси салбий таъсир ўтказадими? Ўзи учун салбий бўлади. Мен барча 12 раундга ҳозирлик кўрганман. Агар жангни муддатидан аввал якунлаш имкони пайдо бўлса, бундан фойдаланишга ҳаракат қиламан», – дейди Чагаев.
Маълумот учун, жанг 5 март, шанба куни Грознийдаги «Колизей» Спорт-Холлида бўлиб ўтади. Чагаев ҳисобида 34 та ғалаба (21 таси нокаут билан), иккита мағлубият ва битта дуранг бор. Браун эса фаолияти давомида 23 марта ғалаба қозонган (20 та нокаут) ва бирор марта мағлубиятга учрамаган. Чагаев ва Браун ўртасидаги жанг Россиянинг «Матч ТВ» спорт телеканали орқали намойиш этилиши режалаштирилган.
Мавзуга оид янгиликлар:
Изоҳ (0)