Россия Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати раҳбари генерал-майор Игорь Конашенков ҳайфсан олди. Бу ҳақда Meduza хабар беради.
Интизомий чора ҳарбий операциялар ўтказиладиган ҳудудда ОАВлар билан ишлашда хавфсизлик қоидаларига етарли даражада риоя этилмаганлик учун қўлланилган.
Мудофаа вазирлиги 2016 йилнинг 1 март куни россиялик ва чет эллик бир гуруҳ журналистлар Сурияда ўққа тутилганлиги ҳақида маълум қилган эди. Бошқарманинг маълум қилишича, уларга қарата саккизта снаряд отилган. Снарядлар журналистлардан 150—450 метр масофада портлаган.
Ҳодиса оқибатида Россия, Хитой, Канада ва болгариялик журналистлар жабрланган.
Изоҳ (0)