Мадриднинг «Реал» клуби ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду 10 йилдан буён юқори даражада футбол намойиш қилаётганини айтиб ўтди, деб хабар қилмоқда «Чемпионат».
«Маҳорат – катта меҳнат самараси. Менимча, сўнгги 10 йилдан буён юқори даражада футбол намойиш қиляпман. ‘Реал’ билан ғалаба қозониб, совринларга эришиш мени илҳомлантиради. Бундай ютуқлар шахсий натижалардан муҳимроқ», – дейди 31 ёшли футболчи.
Криштиану Роналду уч карра «Олтин тўп» ҳамда тўпурарлар учун бериладиган «Олтин бутса» совринининг тўрт карра соҳиби ҳисобланади.
Изоҳ (0)