Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов 2015 йил якунларига кўра, Ўзбекистоннинг энг яхши ҳаками деб топилди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Равшан Эрматов 2015 йил давомида Ўзбекистон чемпионати ва Кубоги баҳсларида, шунингдек, халқаро миқёсдаги Осиё Чемпионлар Лигаси финал босқичи ва ЖЧ–2018 саралаш баҳсларида бир қатор учрашувларни бошқарди. Жумладан, Эрматов «Гуанчжоу Эвергранд» (Хитой) ҳамда «Ал-Аҳли» (БАА) клублари ўртасидаги Осиё Чемпионлар Лигаси–2015 финалининг жавоб учрашувида ҳакамлик қилди.
Қайд этиш жоиз, Равшан Эрматов ушбу совринни фаолияти давомида кетма-кет ўнинчи маротаба қўлга киритмоқда.
Ўзбекистонлик ФИФА лайнсмени Абдуҳамидилло Расулов эса 2015 йил якунларига кўра, Ўзбекистоннинг энг яхши қанот ҳаками сифатида эътироф этилди. Абдуҳамидилло Расулов Равшан Эрматов бошқчилигидаги ҳакамлар гуруҳи аъзоси сифатида Ўзбекистон чемпионати ва халқаро миқёсдаги бир қатор мусобақаларда муваффақиятли ишлади.
Мавзуга доир:
Одил Аҳмедов 2015 йилда Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси деб топилди
Самвел Бабаян Ўзбекистоннинг 2015 йилдаги энг яхши мураббийи деб топилди
Игорь Сергеев 2015 йилги Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши тўпурари бўлди
Артур Геворкян 2015 йилги Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши футболчиси деб топилди
Изоҳ (0)