Мадриднинг «Реал» жамоаси ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл ва ҳимоячи Марсело «Сельта»га қарши Испания чемпионати 28-турида майдонга туша олади, деб хабар беради «Uff.uz».
Футболчилар шу ҳафтада клуб машғулотларига қайтган ва бугун, 5 март куни «Сельта»га қарши кечадиган ўйинда майдонга тушиши кутилмоқда.
«Реал» ярим ҳимоячиси Тони Кроос тумов касалига чалингани учун машғулотларда иштирок этмади. Лука Модрич эса жароҳатидан бутунлай тикланиб улгурмагани учун бўлажак ўйинни ўтказиб юборади.
Маълумот учун, «Реал» – «Сельта» учрашуви бугун, 5 март куни «Сантьяго Бернабеу»да бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан 20:00 да бошланади.
Изоҳ (0)