«Манчестер Юнайтед» клуби бош мураббийи Луи ван Гал жамоанинг 18 ёшли ҳужумчиси Маркус Рэшфорднинг омадли дебюти ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди, деб хабар беради «Чемпионат».
«Нашрларда Рэшфорд мени истеъфодан сақлаб қолгани ҳақида ўқидим. Бу ҳақиқат эмас. У мен ва жамоа сиёсати туфайли асосий таркибда майдонга тушиш имкониятига эга бўлди. Асосий жамоада ўйин амалиётига эга бўлган бошқа ёш футболчилар ҳам шулар жумласидан. ‘МЮ’нинг ҳозирги сиёсати катта таркибга эга бўлмаган ҳолда ёш футболчиларга имконият беришдан иборат», – дейди Луи ван Гал.
Эслатиб ўтамиз, Маркус Рэшфорд «Мидтьюлланд»га қарши (5:1) Европа Лигаси 1/16 финал жавоб ўйинида ҳамда «Арсенал»га қарши (3:2) Англия чемпионати 27-турида дубль қайд этишга муваффақ бўлган.
Изоҳ (0)