Испания чемпионати 28-турида «Реал» ҳамда «Сельта» жамоалари ўзаро баҳс олиб борди. Мазкур ўйинда мадридликлар 7:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу ҳақда «Sports.ru» хабар бермоқда.
Учрашувнинг 41-дақиқасида мезбонлар ҳимоячиси Пепе ҳисобни очди ва дастлабки бўлим 1:0 ҳисобида якунланди. Қолган барча голларни мухлислар иккинчи бўлимда кўрди.
«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду «Сельта» дарвозасини кетма-кет тўрт маротаба ишғол қилишга муваффақ бўлди. Унинг голлари 50, 58, 64 ва 76-дақиқаларда киритилди. 77-дақиқада Хесе Родригес, 81-дақиқада эса жароҳатидан тикланиб сафга қайтган Гарет Бэйл гол киритди. «Реал»нинг киритган барча голларига «Сельта» ҳужумчиси Яго Аспас битта гол билан жавоб қайтарди.
«Реал» навбатдаги ғалабадан сўнг очколар сонини 60 тага етказиб, учинчи ўринда қолди. «Сельта» 42 очко билан ҳозирча олтинчи поғонани банд қилиб турибди.
Қайд этиш жоиз, Криштиану Роналду бугунги ўйиндан сўнг Испания чемпионатида киритган голлари сонини 27 тага етказиб, тўпурарлар рўйхатида пешқадамга айланди. «Барселона» ҳужумчиси Луис Суарес 25 та гол билан иккинчи ўринда бормоқда.
Испания чемпионати, 28-тур
«Реал Мадрид» – «Селта» 7:1 (1:0)
Голлар: 1:0 – 41 Пепе, 2:0 – 50 Роналду, 3:0 – 58 Роналду, 3:1 – 62 Аспас, 4:1 – 64 Роналду, 5:1 – 76 Роналду, 6:1 – 77 Хесе, 7:1 – 81 Бэйл.«Реал Мадрид» – Навас, Рамос, Карвахаль (Марсело, 77), Данило, Пепе, Ковачич, Каземиро, Иско (Бэйл, 65), Васкес, Роналду, Майораль (Хесе, 70).
«Селта» – Бланко, Мальо, Планас, Кастро, Гомес, Васс (Бовю, 77), Диас, Эрнандес (Радоя, 35), Орельяна, Нолито, Аспас (Гвидетти, 67).
Огоҳлантиришлар: Данило (25), Пепе (29), Нолито (40), Кастро (59), Орельяна (85).
Изоҳ (0)