«Барселона» клуби ва Уругвай терма жамоаси ҳужумчиси Луис Суарес футбол бўйича ЖЧ–2014 турнирида Италия термаси ҳимоячиси Жоржо Кьеллинини тишлагани учун олган дисквалификацияси ўз ниҳоясига етди, дея хабар қилмоқда «Чемпионат».
Луис Бразилияда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатининг Италия термасига қарши баҳсида Жоржо Кьеллинининг елкасини тишлагани учун ФИФА томонидан терма жамоалар миқёсидаги 9 та расмий ўйиндан дисквалификация қилинганди.
«Барселона» ҳужумчиси Уругвай терма жамоасининг Бразилия ва Перуга қарши кечадиган учрашувларига чақирилди.
Маълумот учун, ЖЧ–2018 турнирига саралашнинг 5-тури доирасидан ўрин олган Бразилия – Уругвай баҳси 25 март куни, Ресифидаги Pernambuco стадионида бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)