Reddit фойдаланувчилари Чехословакиянинг «Мен Эйнштейнни ўлдирдим, жаноблар» номли фильмидаги бир қаҳрамон замонавий селфи-таёқдан деярли фарқ қилмайдиган гаджетдан фойдаланганини аниқлади, дея хабар бермоқда TJournal.
Мазкур гаджет ёрдамида аёл ёнидаги эркак билан суратга тушади ва фотони дарҳол чиқариб олади.
Фильм воқеалари муқобил 1999 йилда содир бўлади. Оғир экологик вазият туфайли аёлларнинг соқоллари, эркакларнинг эса кўкраклари ўса бошлайди. Бу фожиага Эйнштейннинг кашфиётлари сабаб қилиб кўрсатилади.
Вазиятни тузатиш учун бир гуруҳ одамлар ўтмишга қайтиб, машҳур олимни ўлдиради. Лекин Эйнштейннинг ўлими янада аянчли оқибатларга олиб келади.
Илгарироқ илк селфи таёқчаси смартфонлар ва умуман «селфи» атамасининг ўзи пайдо бўлишидан анча аввал – 1983 йили Японияда кашф этилиб, сотувга чиқарилгани маълум бўлган эди.
Изоҳ (0)