БМТнинг Жанубий Судандаги Малакал шаҳрида тинч аҳолини ҳимоя қилиш лагерига уюштирилган ҳужум оқибатида ҳалок бўлганлар сони 25 кишига етди, ярадорлар сони 120 кишини ташкил қилмоқда. Бу ҳақда, БМТ баёнотига асосланиб, «РИА Новости» хабар берди.
Бир муддат илгари қурбонлар 18 кишига, ярадорлар 36 кишига етгани хабар қилинган эди.
Эслатиб ўтамиз, 18 февраль куни номаълум шахслар Малакалдаги базага бостириб кириб, у ердаги одамларга қарата ўт очган. БМТ ҳужум арафасида маҳаллий динка ва шиллук халқлари ўртасида тўқнашувлар юз берганини билдирган.
Agence France-Presse агентлиги маълумотларига кўра, фуқаролар уруши бошланган 2013 йил декабридан бери лагерда 47 минг киши истиқомат қиларди. БМТ баёнотига кўра, мазкур ҳужум, эҳтимол, ҳарбий жиноят бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)