Колумбия полицияси ва Ҳарбий-денгиз кучлари 3 март, пайшанба куни амалга оширган икки операция натижасида уч тоннадан ортиқ кокаинни мусодара қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар беради.
Биринчи операция Чоко департаментида ўтказилган. У ердан 0,9 ва бир тоннадан ортиқ гиёҳвандлик воситаси бўлган иккита юк топилган. Santa Fe радиоси кокаин «Усуга оиласи» жиноий тўдасига тегишли бўлиши мумкинлигини таъкидламоқда.
Мамлакат Ҳарбий-денгиз кучлари Кариб денгизидаги қайиқ бортидан 1,1 тоннадан ортиқ кокаин юкини топди. Кокаинни дастлаб Марказий Америкага, кейин эса АҚШга юбориш режалаштирилган.
Изоҳ (0)