Аргентина терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси ва мураббийи Диего Армандо Марадона Мадриднинг «Реал» клубини бошқариш истагини билдирди, деб хабар беради «Sports.ru».
Марадона «Реал»да ишлаш орқали «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси билан рақобатлашиб, Аргентина футболининг энг буюк намоёндаси эканлигини исботламоқчи. Шунингдек, «Реал» раҳбарияти уни мураббий этиб тайинласа, Марадона Неймарни Мадридга олиб келишга ёрдам беришини айтиб ўтди.
Таъкидлаш керакки, Диего Марадона мураббий сифатида Аргентина терма жамоаси, Аргентинанинг «Мандию» ва «Расинг» клублари ҳамда БААнинг «Ал-Васл» жамоасини бошқарган.
Изоҳ (0)