Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировни қўллаб-қувватлаш мақсадида яна бир митинг ҳозирланмоқда, деб хабар беради Meduza. Номи ошкор этилмаган манбаларнинг маълум қилишича, бу ҳақда республика идоралари ходимлари ва бюджет ташкилотлари раҳбарларига кўрсатма берилган.
«Барча ишчиларни белгиланган вақтда жойида бўлиши кераклиги ҳақида огоҳлантириш тайинланди. Одамларнинг ташриф буюриши учун жавобгарлик раҳбар зиммасидадир», — деди республика вазирликларидан бирининг номи келтирилмаган вакили.
Айтилишича, митингга имкон қадар кўпроқ одам йўллашга топшириқ берилган. Улар Қодировнинг портретлари ёки унга хайрихоҳлик акс этган баннерлар билан ташриф буюриши лозим.
Митинг айнан қачон ўтказилиши ҳақида аниқ маълумот берилмаган.
Илгарироқ Қодиров Instagram’даги саҳифаси орқали унинг ваколатларини узайтириш учун митинг ва бошқа акциялар ўтказмасликни сўраган эди.
Изоҳ (0)