Туркиянинг «Галатасарой» футбол клуби молиявий фэйр-плей қоидаларига амал қилмаганлиги учун Европа футбол иттифоқи (УЕФА) томонидан бир мавсумга еврокубок баҳсларидан маҳрум қилинди, деб хабар беради «Чемпионат».
Ушбу жазо клуб кейинги икки (2016/17 ва 2017/18) мавсумдан биронтасида еврокубоклар йўлланмасини қўлга киритса, кучга киради.
Айни дамда «Галатасарой» жамоаси Туркия Суперлигасида бешинчи поғонани эгаллаб турибди. Ушбу ўрин клубга Европа Лигасида иштирок этиш имконини беради. Шунингдек, жамоа мамлакат Кубоги орқали Европа Лигаси йўлланмасини қўлга киритиши мумкин. ЕЧЛга йўлланма берадиган иккинчи ўриндан «Галатасарой»ни 11 очко ажратиб турибди.
«Галатасарой» жамоаси УЕФАнинг мазкур қарори устидан апелляция бериш ҳуқуқига эга.
Изоҳ (0)