Словакия соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда Зика вируси билан касалланишнинг илк ҳолати қайд этилганини тасдиқлади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
Таъкидланишича, вирус Словакияга Жанубий Америкадан қайтиб келган аёлда аниқланган.
Ўтган ҳафта яқинда Жанубий Америкадан қайтган аёл ташхис қўйиш қийин бўлган юқумли касаллик аломатлари билан шифохонага ётқизилганлиги ҳақида маълум бўлган эди. У Зика вируси тарқалган Жанубий Америкада бўлганлиги сабабли шифохонага жойлаштирилган.
Изоҳ (0)