Мадриднинг «Реал» жамоаси футболчилари клуб тиббиёт хизмати бошлиғи Хесус Ольмонинг ишидан норозилик билдирмоқда, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Хесус Ольмонинг ишидан аввал ҳам норозиликлар бўлган. Бироқ Карим Бенземанинг бир неча кун аввал жароҳат олиб, 3 ҳафтага сафдан чиққани футболчиларда норозиликлар тўлқинини кучайтирди.
Қайд этиш жоиз, Гарет Бэйл, Марсело, Лука Модрич ва Карим Бензема жароҳати сабабли «Реал»нинг бўлажак ўйинларида майдонга туша олмайди.
Изоҳ (0)